Қирғизистон ҳудудида ҳарбий базага эгалик қилиш Вашингтон учун ортиқ қизиқ эмас. Бу ҳақда, «Интерфакс» хабарига кўра, АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон маълум қилган.
«Қирғизистон ҳукумати томонидан амалга оширилган ишлар, шубҳасиз, Афғонистонда «Толибон»га қарши кураш ва ушбу мамлакатда демократик жамиятни қуришда АҚШга катта ёрдам берди», — деди Шеннон 27 октябрь, пайшанба куни Марказий Осиёдаги Америка университети (Бишкек) талабалари билан учрашув чоғида.
Унинг сўзларига кўра, «Қирғизистон билан минтақада хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳамкорликдаги фаолиятни давом эттириш учун АҚШнинг мазкур мамлакат ҳудудида ҳарбий базаси бўлишига зарурат йўқ».
АҚШ давлат котиби ўринбосарининг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда ижтимоий масалалар — сифатли таълим, тиббиёт ва аҳоли турмушининг нисбатан сифатли даражасини таъминлашга кўпроқ эътибор қаратиш муҳимдир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)