26 октябрь куни кундузи ва 27 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Ўзбекистон вилоят марказлари ва йирик шаҳарларида 26 октябрь куни кундузи ҳаво ҳароратининг энг юқори даражаси шундай бўлди: Нукусда +7 даража, Урганчда +8 даража, Тошкент, Жиззах +10 даража, Самарқандда +11 даража, Гулистон, Наманган, Фарғонада +12 даража, Андижонда +13 даража, Бухоро, Навоийда +14 даража, Қаршида +17 даража, Термизда +18 даража илиқ.
Ўзбекистон вилоят марказлари ва йирик шаҳарларида 27 октябрга ўтар кечаси ҳаво ҳароратининг энг паст даражаси шундай бўлди: Жиззахда -1 даража совуқ, Бухоро, Гулистон, Андижон, Фарғонада 0 даража, Самарқандда +1 даража, Тошкент, Урганчда +2 даража, Нукус, Навоий, Наманганда +3 даража, Термизда +4 даража, Қаршида +5 даража илиқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)