Хонанда Райҳон ва бошловчи Фарҳод Алимовнинг никоҳ тўйи октябрь ойи охирида бўлиб ўтмайди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» хабар бермоқда.
«29 октябрь куни тўйимиз бўлиши ҳақидаги маълумотлар нотўғри. 29 октябрь куни мен ‘Яккасарой’ тўйхонасида бўладиган тўй тадбирида бошловчилик қиламан», — деди Фарҳод Алимов.
Тўйнинг айнан қачон бўлиши ҳозирча аниқ эмас.
«Никоҳ, у билан боғлиқ барча нарса ноябрда, балки, декабрда ҳам бўлиши мумкин», — дея Алимовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Даракчи.uz».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)