• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Улуғбек Қодировнинг бодибилдинг бўйича устози Ҳабибулла Низомов: Дангаса ёшларимиз бир кунда «качок» бўлишни истайди

    Тошкент шаҳар бодибилдинг ва фитнесс федерацияси президенти, бодибилдинг бўйича қатор мусобоқалар совриндори, спорт устаси, айни вақтда фильмларда рол ҳам ўйнаётган Ҳабибулла Низомов журналист Феруз Муҳаммадга интервью берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бодибилдинг билан неча йилдан бери шуғулланасиз?— Бу йилни ҳам ҳисобга киритадиган бўлсак, 11 йил бўлади.

    — Шоу-бизнес вакилларининг кўпчилигига сизни мураббий дейди. Хусусан, хонанда Озодбек Назарбеков, актёр Улуғбек Қодиров бодибилдинг қонун-қоидаларини сиздан ўргангани ростми?— Бундан тўрт йилча аввал Озодбек Назарбековга спорт дўконидан машқ анжомларини танлаб, унда фойдаланиш қоидаларини ўргатганим рост. Аммо уларга доимий мураббийлик қилмайман. Уларни инсон сифатида ҳам, санъаткор сифатида ҳам жуда ҳурмат қиламан. Ҳар кўришганимда шуғулланишга вақтлари бўлмаганига шама қилиб, «Спорт анжомлари мендан хафа», деб қўядилар. Улуғбек Қодировга эса ростдан ҳам мураббийлик қиламан, ҳар куни қандай машқлар бажараётгани, қандай овқат истеъмол қилаётганини назорат қилиб бораман. Шунга яраша Улуғбекда натижа ҳам анча яхши. Агар Озод ака ҳам доим шуғулланиб борганида, уларда ҳам натижа жуда яхши бўлар эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Сизнинг мураббийлигингиз остида жуда ҳам яхши натижаларга эришган шоу-бизнес вакили борми?— Бодибилдинг билан шуғулланишга энди аҳд қилган вақтида Жаҳонгир Позилжонов жуда озғин эди. Аммо у яхшигина шуғулланиб, 11 килограмм вазн йиққан.

    — Сиз ҳам мураббий ёрдамида шуғуллана бошлаганмисиз ёки ўзингиз билганингизча ҳаракат қилаверганмисиз?— Мураббий ёрдами билан ҳаракат қилганман, албатта. Бахтимга жуда ҳам яхши мураббийлар учраган. Мураббийларим мендан ҳатто пул ҳам олмаган, барча сир-асрорларини ўргатишган. Ўзим ҳам бу спортни жуда яхши кўриб шуғулланганман. Мушакларим ривожланиб кетса ҳам, жисмоний кучли бўлсам ҳам, бировнинг танини ҳам, дилини ҳам оғритмаганман. Ҳалигача кўп жойларда: «Урушасизми, кимнидир уриб ағдарганмисиз?», деб кўп савол беришади. Мен ҳеч қачон, ҳеч кимга кучимни кўрсатмаганман, кўрсатмайман ҳам. Қачонки ўзимга ёки оиламнинг шаънига тегадиган гап бўлса, ўшанда ҳам ўзимни ҳимоя қилиш учун, тушунтириб қўйишим мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бугун кўпчилик ёшлар бодибилдингга қизиқиш билдирмоқда. Улар тезроқ натижага эришиш, мушакларини кўрсатиш учун турли кимёвий моддаларни ҳам истеъмол қилади. Бунинг оқибати аянчли ҳолатларга олиб келганини ҳам видеороликлар орқали кўрганмиз. Бу борада ёшларга қандай маслаҳатлар берасиз?— Биз машқ қилаётган вақтларда мазкур спорт тури ҳали ривожланмаган эди. Машқ қилаётган залларимиз ҳам бугунги кундаги залларга қараганда анча аянчли ҳолда бўлган. Шундай шароитда ҳам яхши натижаларга эришганмиз. Бугун эса одатда фақатгина кўринишим яхши бўлсин, мускулларим бақувват бўлиб, танам шишиб юрсин, деб ҳаракат қилишмоқда. Залга келиб, менга қараб: «Қанча вақтда сиздек бўлишим мумкин, икки ойда кўриниш сизникидек бўлиши мумкинми?», деб сўрашади. Ойларни ҳисоблаб юришади, аммо бу нотўғри. Кимёвий моддаларнинг зарарли экани ҳаммага маълум. Уни истеъмол қилиб, шуғулланиб соғлиққа зарар етказгандан кўра, табиий озуқаларни истеъмол қилиб шуғуллангани минг марта яхши натижа беради. Бугун ёшлар жуда меҳнатдан қочадиган бўлиб кетган, уларнинг бели оғримаса-да, бир кунда «качок» бўлиб қолса. Агар шундай фикрда юрганлар бўлса, бу спорт турига яқинлашмаганлари маъқул. Ушбу спорт тури билан профессионал даражада шуғулланадиганлар учун маълум миқдорда кимёвий озуқалардан истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу ҳам маълум муддатгача, қачонки ўзининг кучи тугаб, ўсиш кузатилмаганидагина истеъмол қилиш мумкин.

    — Қандай табиий озуқаларни тавсия қила оласиз?— Кўпчилик протеинларни зарар, мумкинмас дейди. «Протеин» оқсил кукуни деб таржима қилинади ва унинг зарари йўқ. Авваллари оқсил кукунининг ҳар ерлардан келганини ичиб юрар эдик. Ҳозирда эса ўзим лицензия асосида оқсил кукунларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдим. Унинг ҳеч қандай зарарли томони йўқ, 100 фоиз табиий маҳсулотлардан тайёрланган. Асоси сут зардобини кукуни ёки қуруқ сут, ловия каби табиий маҳсулотлардан тайёрланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    26.10.2016, 12:41   Изоҳ (0)   144275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Comedy.uz» тарқалиб кетганини рад этган жамоа раҳбари ўзи якка концерт бермоқчи

    26.10.2016, 12:04

    Уч кун қолди: Жаҳонгир Отажоновнинг концертолди тайёргарлигидан фоторепортаж

    25.10.2016, 20:45

    «Бар, Шолпан апангни шақир!». Мелис Абзалов фильмларининг ўзидан-да машҳурроқ киноиқтибослари

    25.10.2016, 19:01

    Мелис Абзалов фильмлари — битта расмда

    25.10.2016, 18:35

    Режиссёр Мелис Абзалов Швецияда дафн этилади

    25.10.2016, 17:35

    Таниқли режиссёр Мелис Абзалов вафот этди

    25.10.2016, 16:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский “бирор нарсани имзолашга” тайёр туриши керак — Трамп

    Дунё | 9 август, 14:15

    Буюк Британияда инсультдан кейинги реабилитацияда видеоўйинлардан фойдаланилмоқда

    Илм-фан | 9 август, 13:55

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    Дунё | 9 август, 13:45

    “Челси” 6 нафар футболчисини сотишга ҳаракат қилади

    Спорт | 9 август, 13:40

    Япония бош вазири ва БМТ бош котиби Нагасаки бўйича нутқда АҚШни тилга олмади

    Дунё | 9 август, 13:15

    Meta 24 ёшли сунъий интеллект мутахассисига 250 млн долларлик маош таклиф қилди

    Лайфстайл | 9 август, 12:45

    Ҳамзат Чимаев: “Агар мен Олимпия чемпионига қарши чиқадиган бўлсам, у мени янчиб ташлайди”

    Спорт | 9 август, 12:35

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.