«Кичкина табиб» фильмидаги роли билан ҳаммага таниш актёр Дилшодбек Каттабеков Instagram’даги саҳифасида мажақланган Lacetti ёнида юз-кўзи қон бўлгани ҳолда, жилмайиб тушган суратини эълон қилди.
Сурат остида «Янги фильм съёмкасидан» деб ёзиб қўйилганига қарамай, изоҳдан аввал суратни кўриб хулоса қилган фойдаланувчилар етарлича шов-шувга кўтаришга ҳам улгурди.
Журналист Феруз Муҳаммад актёр билан боғланиб, сурат қайси фильмни тасвирга олиш жараёнидан олингани билан қизиқди.
«Буюк режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг ишчи номи ‘Маҳаллада дув-дув гап 2’ номли фильмида суратга тушмоқдаман. Instagram’да эълон қилинган сурат ҳам шу фильм съёмкаси вақтида олинган», — деди Каттабеков.
«Фильмнинг суратга олиш ишлари Фарғона, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтмоқда. Фильмда Аҳрор безори деган ролни ўйнаяпман», — дея маълум қилди Дилшодбек Каттабеков.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)