• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Актёрлик фаолиятини Терминатор роли билан бошлаган Ҳабибулла Низомов: «Маҳаллада дув-дув гап 2» фильмида каратечи қиздан калтак ейман

    Тошкент шаҳар бодибилдинг ва фитнесс федерацияси президенти, бодибилдинг бўйича қатор мусобоқалар совриндори, спорт устаси, айни вақтда фильмларда рол ҳам ўйнаётган Ҳабибулла Низомов журналист Феруз Муҳаммадга интервью берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аввалроқ у билан уюштирилган интервьюнинг фақат спортга дахлдор қисмини эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Қуйида ҳам спортчи, ҳам актёрнинг кинодаги фаолияти ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

    — Сизни илк бор хонанда Озодбек Назарбековнинг концертида, «Нафсига қул кимсалар» номли қўшиқ учун тайёрланган саҳна кўринишида кўрганмиз. Бу фаолиятингиздаги илк ролмиди?— Йўқ, бунгача ҳам «Қароқчилар» номли фильмда Терминатор ролини ўйнаганман.

    — Рустам Саъдиевнинг «Барон» фильмидаги иштирокингиз айниқса ёрқин чиққан. Режиссёрнинг бошқа картиналарида ҳам рол ижро этганмисиз?— «Севги балки бу жаннат» номли лойиҳанинг биринчи ва иккинчи фильмларида ҳаётдаги прототипимни ўйнаганман, яъни спорт мураббийи ролини гавдалантирганман.

    — Эшитишимизча, фильмларга продюсерлик ҳам қиларкансиз?— Фақат «Севги балки бу жаннат» кинолойиҳаси доирасида олинган икки фильмга продюсерлик қилганман.

    — «Барон» фильми, ундаги ролингиз, мухлисларнинг сизга ва ролингизга муносабати қандай бўлди?— Бир куни Рустам ака: «Сизга мос жуда яхши рол бор», деб қолди. Бу ролга ўзимнинг ҳам қизиқишим бор эди. Фильмда Улуғбек Қодировнинг қаҳрамони билан муштлашиб кетишим керак бўлган ҳолат, Муҳаммадисо акани бўғадиган вақтим, қамоқхона бошлиғи чақирганида, унинг олдига қўрқиб киришим ва охири, Улуғбек мени урганида, унга дардиҳол қилишим керак бўлган ҳолатларни, яъни, бир фильмнинг ўзида жуда жаҳлдор одам, қўрқув исканжасида қолган маҳбус ва оддий дардманд инсонни кўрсатиб беришим керак эди. Ролим ишонарли чиқиши учун маҳбуслар ҳаётини ҳаётини имкон қадар ўрганишга ҳаракат қилдим. Тўғриси, ҳаётда у қадар жаҳлдор эмасман, шунинг учун жаҳлдор киши ҳолатини кўпларда қидирдим. Ахийри мен қидирган жаҳлдор қамоқхонада ишлар экан, ўша кишини кузатиб, ўргандим ва ролимни чиқариб беришга ҳаракат қилдим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бошида фильмдаги ролим кичкина экани, боз устига ҳам маҳбус бўлиб, ҳам ҳаётдаги шогирдимдан калтак ейишим бироз ёқмаган эди. Кейинчалик ролим ўзимга ёқиб қолди. Бошқа актёрлар сочини олдирмаса ҳам, мен атайлаб шу фильм учун сочимни ҳам олдирган эдим. Шу ролни жон-жаҳдимни бериб ўйнашга ҳаракат қилдим. Авваллари одамлар кўчада кўриб қолса: «Э, анави киноларда ўйнайдиган киши-ку», дейишарди, ҳозир эса «‘Барон’да ўйнаган актёр», деб аниқ, равшан танишмоқда.

    — Спорт билан кинони бирга олиб кетадиган актёрлар орасида ўзингизга рақиб деб ҳисоблайдиганларингиз кимлар?— Мен Тошкент давлат иқсодиёт университетини тугатганман, тадбиркорлик билан шуғулланаман. Ўзимни ҳеч қаерда актёр деб таништирмайман, ҳатто баъзи жойларда «Ҳабибулла Низомов, актёр» деб ёзишса, «Э, мени актёр деб ёзишибдими?», деб ажабланиб қоламан. Аслида спортга ҳам, кино оламига ҳам кеч кириб келганман. Шу сабаб ўзимни актёр деб билмайман ва ўзимни бошқа актёрларга рақобатчи санамайман.

    — Кино, реклама ва клипларда рол ижро этиш таклифи тушганида, таклифнинг молиявий томони сиз учун қай даражада аҳамиятли?— Аввало, ўша рол менга тўғри келадими-йўқми, сценарийси қандай, шуларни суриштириб кўраман. Клип бўлса, ўзим ёқтирган хонанда учун сценарийсига ҳам, пулига ҳам қарамай розилик билдираман. Охирги вақтларда спортча кўринишдаги одамларга ё тансоқчи, ё салбий қаҳрамон ролини беришяпти, ёки севишганларнинг орасига тушадиган инсон образи. Хуллас, бу борада жуда бир хиллик бўлиб кетган. Ҳар бир фильм ёки клипда ўз юзимни, характеримни очиб беришларини хоҳлардим. Бунинг учун танамни умуман кўрсатмасалар ҳам розиман. Мисол учун, Шуҳрат Аббосовнинг «Дилор, дилор, дил ва ор» номли фильмида фақат юзим билан ўйнадим, у ерда танам керак ҳам эмас эди. Сценарийда рақибим келиб қолганида, қўрқадиган жойим бор эди, Бадиий кенгашдагилар: «Ҳабибулла балодан ҳам қўрқмайди-ку, келиб бизга ўйнаб берсин, бўлмаса бу ролни унга бера олмаймиз», дейишганида, ўша колхоз раисини қўрқадиган ҳолатини ўйнаб берганимдан кейингина мени ролга тасдиқлашган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Маълумотларга кўра, сиз режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг «Маҳаллада дув-дув гап 2» фильмида ҳам суратга тушаётган экансиз.— Шогирдларим: «Ҳамма кинода калтак ейсиз, ‘Барон’да Улуғбек Қодировдан калтак едингиз, бошқа фильмда биттаси сизни кўтариб урди», дейди. Учрашувларда ҳам кино ихлосмандлари: «Ҳар доим калтак ейдиган одамларни ўйнашингиз спортчи сифатида мақомингизга таъсир қилмайдими?», деб кўп савол беради. Уларга: «Бу кино-ку», деб жавоб бериб, қутиламан. Шуҳрат Аббосовнинг фильмидаги ҳолатим ҳамма ролларимдан ҳам ўтиб тушади: унда каратечи қиз чакагимга тепади, мен эса унинг зарбидан йиқиламан. Агар бу ролни бошқа бир режиссёр таклиф қилганида, икки дунёда ҳам рози бўлмасдим, аммо Шуҳрат Аббосовдек дарғанинг таклифини рад қила олмадим. Бу режиссёрнинг фильмида рол ижро этишни орзу қилмаган ўзбек бўлмаса керак.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    27.10.2016, 14:23   Изоҳ (0)   19464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Райҳон Йигитали билан ажрашишини эълон қилишидан бир ой аввал бўлажак турмуш ўртоғи иштирокида клип суратга олдирган

    27.10.2016, 13:55

    Октябрь охирида тўй: Хонанда Райҳон иккинчи марта турмушга чиқмоқда

    26.10.2016, 16:55

    Маҳаллада дув-дув гап: Юз-кўзи қон актёр Дилшодбек Каттабеков, унинг ёнида эса мажақланган Lacetti

    26.10.2016, 12:59

    Улуғбек Қодировнинг бодибилдинг бўйича устози Ҳабибулла Низомов: Дангаса ёшларимиз бир кунда «качок» бўлишни истайди

    26.10.2016, 12:41

    «Comedy.uz» тарқалиб кетганини рад этган жамоа раҳбари ўзи якка концерт бермоқчи

    26.10.2016, 12:04

    Уч кун қолди: Жаҳонгир Отажоновнинг концертолди тайёргарлигидан фоторепортаж

    25.10.2016, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек блогерларининг реклама нархлари: кимга қанча тўлайсиз?

    Маданият | 9 август, 08:30

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.