Google кўз ҳаракати ёрдамида қўшимча ва виртуал реаллик қурилмаларини бошқариш интерфейси устида ишлаётган Eyefluence компаниясини сотиб олди. Келишув суммаси маълум қилинмади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
2013 йилда асос солинган Eyefluence мижозларга eye tracking технологиясини таклиф этмоқда. Мазкур технология кўз ҳаракатларидан фойдаланиб, виртуал реаллик шлеми ёки қўшимча реаллик кўзойнакларини бошқариш имконини беради.
Компания 2013 йилдан бери Capital, Jazz Venture Partners, Motorola Solutions Venture Capital ва NHN Investment каби инвесторлардан 21,6 миллион доллар жалб этди.
Изоҳ (0)