Филиппин президенти Родриго Дутерте 26 октябрь, чоршанба куни Филиппинни чет эллик ҳарбийлардан халос этишни ва буни яқин икки йил ичида амалга ошишини исташини маълум қилди. Бу ҳақда AP агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Биз Хитой билан дўст бўлишимизни истайман. Менга қурол-яроғ, мамлакатимда ўрнатилган ракеталар, бомбардимончи самолётлар учун бошқа мамлакатларнинг аэродромлари керак эмас», — деди Японияга уч кунлик ташриф билан келган Дутерте.
У Филиппиннинг мустақил ташқи сиёсатига эришишга ҳаракат қилаётганига урғу берди.
«Биз Американинг ёрдамисиз ҳам яшай оламиз. Балки ҳаёт даражамиз унчалик юқори бўлмас, лекин яшай оламиз», — деди Дутерте бизнес вакилларидан иборат аудиторияга мурожаат қилар экан.
Нашрнинг маълум қилишича, 26 октябрь, чоршанба куни Дутертенинг Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)