Узоқ сақланмаганлиги туфайли чўкмалар юзага келмаган янги қон қуйиш (гемотрансфузия) беморлар орасидаги ўлим ҳолатларини камайтирмайди. Буни Канаданинг Макмастер университети олимлари аниқлади. Уларнинг ишлари ҳақидаги маълумотни EurekAlert! нашри маълум қилди.
Шифокорлар Австралия, Канада, Исроил ва АҚШ шифохоналарида гемотрансфузия амалга оширилган 31,5 минг бемор орасидаги ўлим ҳолатлари сонига баҳо берди.
Янги қон қабул қилганлардан 9,1 фоизи вафот этганлиги аниқланган. Эски қон қуйиш билан ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлмаганлар эса бир мунча камроқ — 8,7 фоизни ташкил этган.
Олимларнинг таъкидлашича, бу кўрсаткичларга қон гуруҳи, ташхис, шифохона ва мамлакат таъсир кўрсатмаган.
Мақола муаллифларининг фикрича, уларнинг иши қон узоқ сақланганда бузилиш-бузилмаслиги ва унинг янгилиги муваффақиятли қон қуйиш жараёнида акс этиш-этмаслиги ҳақидаги баҳсларга нуқта қўяди.
Замонавий тиббиёт технологиялари қонни 42 кунгача сақлаш имконини беради.
Изоҳ (0)