Норвегиянинг Халден шаҳридаги тажрибавий атом реакторида радиоактив йод (йод-131) сизиши рўй берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Норвегия радиацион ҳимоя агентлиги тарқатган хабарномада айтилишича, воқеа атроф муҳит ҳамда реактор жойлашган бино ташқарисидаги инсонлар учун таҳдид туғдирмайди. Воқеага сабаб техник бузилиш эканлиги айтилмоқда.
«Айни пайтда сизиш зарарсизлантирилди ва тўхтатилди, — деди Норвегия энерготехнологиялар институти директори Нильс Хусеби. — Бу ядровий ёқилғининг синов намуналари билан ишлаш чоғида рўй берди, реакторнинг ўзи эса бундан олдинроқ режали ишлар ўтказиш зарурати туфайли тўхтатилган эди. Воқеа пайтида залда бўлган шахслар хавфли радиацион дозалар олмади. Атроф муҳит ва одамлар саломатлигига таҳдид йўқ».
Изоҳ (0)