2016—2018 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётнинг реал секторига АКТни жорий этиш бўйича умумий миқдори 1,1 триллион сўмлик 89 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ҳайъат мажлисида маълум қилинди, деб ёзади UzDaily.
Иқтисодиётнинг реал секторида, акционерлик компаниялар, уюшмалар, йирик иқтисодий корхоналарида технологияларини жорий этиш бўйича Давлат раҳбарияти қарорлари асосида ҳозирда умумий ҳажми 336 миллиард сўмга тенг ахборот тизимлари ва дастурий таъминотларни жорий этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Вазирликнинг ҳайъат мажлисида маълум қилинишича, ҳозирда умумий қиймати 62,4 миллиард сўмга тенг 81 та лойиҳа аллақачон амалга оширилган.
Таъкидланишича, 2016—2018 йиллар давомида бу йўналишда умумий қиймати 1,1 триллион сўмга тенг 89 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)