Сурия ҳукумати Туркия қўшинларининг ўз ҳудудида бўлишини тажовузкорлик ҳаракати деб ҳисоблайди ва барча кучлар билан уларга қарши туришга тайёр. Бу ҳақда Сурия армия қўмондонлигининг расмий сайтига жойлаштирилган баёнотда маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Сурияда турк армиясининг бўлишини қабул қилиб бўлмайди ва бу Сурия суверенитетини қўпол бузиш ҳисобланади. Биз уларни тажовузкор сифатида қабул қиламиз ва уларга қарши бор кучимиз билан курашамиз», — дейилади баёнот матнида.
Шу билан бирга, Сурия Қуролли кучлари Туркия Қуролли кучларининг фаоллашуви Сурия армияси ва унинг иттифоқчиларининг Алепподаги террорчилик ташкилотлари билан курашишдаги муваффақиятлари билан боғлиқ деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)