Алеппода гуманитар танаффус яна бир кунга узайтирилди. Бу ҳақда Россия қуролли кучлари бош штаби оператив бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Россия Федерацияси президенти қарори билан Алеппо ҳудудидаги гуманитар танаффус яна бир суткага — 22 октябрь, шанба куни соат 8 дан 19 гача узайтирилди. Барча манфаатдор томонлар террорчилар қўлида деярли гаровда қолган тинч аҳолини қутқариш учун жангариларга таъсир ўтказишига умид қиламиз», — дея таъкидлади оператив бошқарма бошлиғи.
Рудскойга кўра, жангарилар Алеппога ҳужум учун танк ва зирҳли машиналар билан қуролланган 1,2 минг кишини тўплаган. Уларга кўчма зенит ракета комплекслари етказиб берилмоқда.
Изоҳ (0)