Англиялик футболчи Стивен Жеррард ўзининг Instagram саҳифасида «Лос-Анжелес Гэлакси» клубини тарк этаётганини англатувчи расм қолдирди.
«Жамоа мухлисларидан миннатдорман, мен учун бу ерда тўп суриш шарафли бўлди. Айнан сиз туфайли мен Лос-Анжелесда ўзимни худди уйимдагидек ҳис қилдим. Шу боисдан шаҳар бир умр ёдимда қолади. Раҳмат», — деб расмга изоҳ ёзиб қўйган Жеррард.
2015 йилги мавсумдан эътиборан АҚШ клубини шарафини ҳимоя қилган Жеррард ўтган вақт давомида 33 та беллашувда майдонга тушди ва 5 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Унинг кейинги тақдири қандай бўлиши ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)