• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Тошкент дунёдаги энг гўзал ва обод мегаполислардан бирига айланади

    19 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съездида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Республика Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев номзодини кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилинди. Съездда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.

    Фото: «Goodfon.ru»

    Фото: «Goodfon.ru»

    Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, мамлакат иқтисодий қудратининг ўсиши, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, айниқса, қишлоқ жойларда бунга эришиш мамлакат ҳудудлари комплекс ва изчил ривожланиши билан белгиланади.

    «Бугунги кунда 14 та ҳудуддан 5 таси ёки уларнинг 36 фоизи, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари республика бюджетидан субвенция олувчи ҳудудлар қаторига киради.

    Бундан ташқари, Жиззах ва Янгиер шаҳарлари ҳамда 167 та тумандан 121 тасида ёки 72 фоизида маҳаллий бюджет даромадлари субвенция ёрдамида шакллантирилмоқда.

    Шу муносабат билан Биринчи Президентимиз томонидан тасдиқланган, бир қатор вилоятлар, Тошкент, Қарши, Шаҳрисабз, Термиз, Наманган, Урганч ва Гулистон шаҳарлари, шунингдек, Булунғур ва Нишон туманларининг саноат салоҳияти ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлашимиз зарур;

    шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари 2017 йилнинг биринчи ярим йилида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

    Мамлакатимиз ҳудуд ва минтақаларини замон талаблари асосида тараққий топтириш учун биз аниқ режа ва ҳисоб-китобларга эга бўлишимиз зарур.

    Шу мақсадда ҳукуматимизнинг ташаббуси билан жорий йилнинг сентябрь—октябрь ойларида мамлакатимиздаги 182 та шаҳар ва тумандаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилди.

    Чуқур таҳлиллар асосида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусият ва имкониятлари, талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, 2017—2021 йилларда туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш бўйича муҳим дастурлар ҳар бир маҳалла кесимида ишлаб чиқилди.

    Субвенция оладиган 81 та туман молиявий жиҳатдан ўзини ўзи тўла таъминлайдиган ҳудудга айланади, шунингдек, 41 та туман ва шаҳар бўйича субвенция даражаси кескин камаяди.

    Бизнинг келгуси режаларимизда азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрини нафақат минтақамиз, балки дунёдаги энг гўзал ва обод мегаполислардан бирига айлантириш энг муҳим ва устувор масала бўлиб қолади.

    Тошкент шаҳри учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик дастур – Сирғали туманида яқин келгусида 500 та кўп қаватли замонавий уй-жой барпо этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

    Бу эса қарийб 30 минг оилани янги уй-жой билан таъминлаш имконини яратади. Шуниси эътиборлики, бу уйлар имтиёзли ипотека кредитлари асосида берилади ва эски, ҳеч бир шароити йўқ, пастқам уйларда яшаётган аҳолини босқичма-босқич замонавий уйлар билан таъминлаш имконини беради.

    Шаҳарнинг барча туманларида янги маданият ва истироҳат боғлари барпо этиш, яшил майдон ва ҳудудларни янада кўпайтириш, коммунал ва савдо хизматлари сифатини яхшилаш, янги транспорт-коммуникация тармоқлари ва хизмат турлари, маданий-маиший объектлар бунёд этиш, ер устидан ўтадиган тезюрар метро йўналишларини қуриш, бир сўз билан айтганда, одамларни ҳаётдан рози қилиш масаласига устувор аҳамият берилади.

    Бугунги кунда ўз ечимини кутиб турган социал-ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун биз республика миқёсидаги 15 та мақсадли дастурни пухта ишлаб чиқишимиз ва амалга оширишимиз зарур.

    Аввало, қишлоқ аҳолисининг эҳтиёж ва талабларини эътиборга олиб, қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш дастурини қабул қилиш кўзда тутилмоқда. Ушбу дастурга кўра, биргина келгуси йилнинг ўзида тўрт хил янги намунадаги, қулай ва арзон, бир ва икки қаватли 15 мингта замонавий уй-жой барпо этиш мўлжалланмоқда.

    Бошланғич тўлов ҳажми икки баробар камайтирилиши ҳамда арзон лойиҳалар асосида барпо этилиши натижасида эҳтиёжманд оилалар алоҳида уй-жой ва хонадонларга эга бўлади.

    Бундан ташқари, 2017—2020 йилларда шаҳар жойларда 945 та кўп қаватли уйлар қуриш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Дастурга кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳамда йирик шаҳарларда 50 мингга яқин уй-жойга муҳтож оилалар учун 5, 7 ва 9 қаватли арзон уйлар қурилади».

    22.10.2016, 20:55   Изоҳ (0)   35347
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Назорат органлари ваколатларини қатъий чеклаш вақти келди

    22.10.2016, 20:40

    Шавкат Мирзиёев: 2017—2020 йилларда пахта майдонлари босқичма-босқич қисқартирилади

    22.10.2016, 19:59

    Шавкат Мирзиёев: Арзон ва ишончли дори-дармон билан таъминлаш масаласида аҳолимиздан қарздормиз

    22.10.2016, 19:24

    Қўқон ва Ғиждувонда эркин индустриал зоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда

    22.10.2016, 19:03

    Уммон элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

    22.10.2016, 18:04

    Шавкат Мирзиёев: Жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳар қандай жиноятга адолатли баҳо беришга қаратилган ишларимиз кескин кучайтирилади

    22.10.2016, 17:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон олий раҳбари Исроилнинг зарбаларини уруш эълони деб атади

    Дунё | 14 июн, 11:15

    Нима учун автомобилда кўнгил айнийди ва бунга қандай чора бор?

    Лайфстайл | 14 июн, 10:55

    Эроннинг Исроилга қилган ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ одам жароҳат олди 

    Дунё | 14 июн, 10:33

    Ўзбекистон МТЖ Аргентинага қарши ўйин ўтказиши юзасидан изоҳ берилди

    Спорт | 14 июн, 10:31

    Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 10:05

    Ўзбекистонда 15 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 14 июн, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.