Шотландияда мамлакатнинг Буюк Британиядан ажралиб чиқиши бўйича иккинчи референдум тўғрисидаги қонун лойиҳаси чоп этилди. Ҳужжат Шотландия ҳукумати сайтига жойлаштирилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Лойиҳада кампания олиб бориш, сайловни ташкил этиш ва овозларни санаш тартиби белгилаб берилган.
Шотландия бош вазири Никола Стерджен Буюк Британиянинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиш қарори Шотландияни 2014 йилги референдум натижаларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг айтишича, референдумни ташкил этиш масаласи очиқлигича қолмоқда, ҳужжат эса маслаҳат кўринишига эга.
Изоҳ (0)