Оғир иш куни якунида бажариш керак бўлган ишларнинг ярмига ҳам улгурмаслик билан боғлиқ ҳолат сизга танишми? Бунинг сабаби, қанчалик ғалати бўлмасин, вақтнинг етишмаслиги эмас, балки уни ташкиллаштиришга тўғри ёндашмасликдир.
Ушбу муаммони бартараф этиш учун турли усуллар мавжуд. Энг самарали усулларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Барчаси қатъий режа бўйича кетиши керак!
Дейлик, сиз журналистсиз ва кун охирига қадар таҳририятга учта мақола топширишингиз керак. Агар сиз аниқ режа тузиб — мақолаларнинг номланиши, тузилиши ва тезисларини олдиндан ёзиб олсангиз, ишлашингиз анча осонроқ бўлади!
- Ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизга эътибор беринг.
Агар иш давомида бирор бир ноқулайликни ҳис қилсангиз унинг сабабини бартараф этишингиз керак. Тамадди қилиб олинг, сайр қилинг, қаҳва ёки бир стакан совуқ сув ичинг. Танангизга ишлаш қулай бўлганда, мия ҳам максимал даражада маҳсулдор ишлай бошлайди.
- «2 дақиқа» аксиомаси.
- «5 дақиқа» аксиомаси.
Яхшиси «5 дақиқа» қоидасини жорий қилинг: бу сиз ёқтирмаган иш билан ҳар куни беш дақиқа шуғулланишни англатади (фақат мунтазам бажариш шарти билан). Бироз вақт ўтиб, сиз белгиланган беш дақиқалик чегарадан чиқиб кетганингизни пайқамай қоласиз.
- Омадли одамларнинг қоидаси.
Интернет манбалари асосида тайёрланди
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)