Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Осиё Чемпионлар Лигасининг 2016 йилги мавсуми финалида БААнинг «Ал-Айн» ва Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клублари тўп суради.

Фото: ОФК матбуот хизмати

Фото: ОФК матбуот хизмати

18 октябрь куни «Ал-Айн» ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов ҳаракат қиладиган «Ал-Жаиш» билан дуранг ўйнаб, икки ўйин натижасига кўра финал чиптасини ҳал қилганди. 19 октябрь куни эса «Чонбук Моторс» Жанубий Кореянинг бошқа бир клуби «Сеул»ни турнирдан чиқариб юборди.

Томонларнинг биринчи ўйинида «Чонбук Моторс» 4:1 ҳисобида зафар қучганди. Жавоб ўйинида эса «Сеул» ғалаба қозонди — 2:1 ва Чемпионлар Лигаси билан хайрлашди.

Осиё Чемпионлар Лигаси регламентига кўра, финал икки ўйиндан иборат бўлади. 19 ноябрь куни «Ал-Айн» Жанубий Кореяда меҳмон бўлса, 26 ноябрь куни томонлар Амирликларда куч синашади.

Маълумот учун, мусобақа янги форматга ўтган 2003 йилдан буён «Чонбук Моторс» финалда икки бор тўп сурган бўлиб, 2006 йил бош совринга эга чиққан. 2011 йилги финалда эса имкониятни бой берган.

«Ал-Айн» клубида ҳам вазият худди шундай. Амирлик клуби 2003 йилги мавсумда чемпионликни тантана қилган, 2005 йил финалда мағлуб бўлган.

Осиё Чемпионлар Лигаси Ярим финал 19 октябрь, чоршанба

«Сеул» (Ж. Корея) — «Чонбук Моторс» (Ж. Корея) 2:1

Голлар: Адриано, 38 (1:0). Рикардо Лопес, 60 (1:1). Ко Кванг Мин, 90 (2:1).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди