Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой давлат компаниялари мамлакатнинг қашшоқ ҳудудларида иқтисодиётни тиклашга қаратилган инвестицион жамғарма ташкил этди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: SPIC

Фото: SPIC

Таъсисчилар орасида давлат ривожланиш ва инвестициялар ташкилоти бор. Жами жамғарма ишида 51 компания иштирок этади. Жамғармадаги бошланғич маблағ 12 миллиард юанни (2 миллиард доллар) ташкил этади, кейинчалик бу ҳажм 100 миллиард юанга етказилиши кўзланмоқда.

Бу маблағлар табиий ресурсларни ўзлаштириш, саноат корхоналарида асбоб-ускуналарни алмаштириш мақсадларида ишлатилади. Пул Хитойнинг 14 та энг камбағал минтақасига йўлланади.

Хитойда охирги 30 йил ичида қашшоқликда яшаётган 600 миллион кишининг турмуш даражаси кўтарилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим