Хитой давлат компаниялари мамлакатнинг қашшоқ ҳудудларида иқтисодиётни тиклашга қаратилган инвестицион жамғарма ташкил этди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Таъсисчилар орасида давлат ривожланиш ва инвестициялар ташкилоти бор. Жами жамғарма ишида 51 компания иштирок этади. Жамғармадаги бошланғич маблағ 12 миллиард юанни (2 миллиард доллар) ташкил этади, кейинчалик бу ҳажм 100 миллиард юанга етказилиши кўзланмоқда.
Бу маблағлар табиий ресурсларни ўзлаштириш, саноат корхоналарида асбоб-ускуналарни алмаштириш мақсадларида ишлатилади. Пул Хитойнинг 14 та энг камбағал минтақасига йўлланади.
Хитойда охирги 30 йил ичида қашшоқликда яшаётган 600 миллион кишининг турмуш даражаси кўтарилди.
Изоҳ (0)