Швейцарияда илк электр самолёт парвози амалга оширилди. Бир моторли Silence Aircraft Twister қўл соатлари ишлаб чиқарувчи Hamilton компанияси ва Hangar 55 лойиҳа бюроси маҳсулоти ҳисобланади. Бу ҳақда National Geographic хабар бермоқда.
Twister Швейцариядаги юксак пилотаж амалларини бажаришга қодир биринчи электр самолёт. Унинг ўлчамлари ихчам: кабинага фақат бир киши сиғади, қанотлари узунлиги 7,5 метр, максимал учиш оғирлиги эса 420 килограмм.
Аккумулятор қуввати 160 километр масофани босиб ўтишга етади. Қурилмада ҳаддан зиёд шовқин ва зарарли газлар билан атроф-муҳитга зарар етказмайдиган Siemens двигатели ўрнатилган.
Енгил вазни ва аъло даражадаги аэродинамик хусусиятлари Twister’ни ажойиб машқ самолётига айланишига хизмат қилади.
https://youtu.be/2f9iovtnRwU
Изоҳ (0)