АҚШда аччиқ овқат ейиш бўйича мусобақа иштирокчиларидан бири кўнгил айниши туфайли шифохонага олиб келинди. Текширув чоғида мусобақада ейилган қалампир туфайли унинг ошқозонида 3 сантиметрлик тешик ҳосил бўлгани аниқланди, деб хабар беради «Вести.ru».
Эркак дунёдаги энг ўткир деб ҳисобланувчи чили қалампири солинган гамбургерни еганидан сўнг кўнгли айний бошлади. У мусобақа давом этаётган бир пайтда шифохонага олиб кетилди. Операциядан сўнг эркак яна 23 кун шифохонада қолди.
Изоҳ (0)