Pixar студияси аниматорлари Эндрю Коэтс ва Лу Гаму-Ладж «Borrowed Time» номли қисқа метражли мультфильм суратга олди. Gizmodo’нинг ёзишича, аниматорлар 6 дақиқа 45 сониялик ушбу мультфильм устида сўнгги беш йил давомида — фақат бўш вақтида ишлаган.
Мультфильм болалигида юз берган бахтсиз ҳодисани ҳеч ёдидан чиқара олмайдиган шериф ҳақида ҳикоя қилади.
«Ташланган ҳар бир қадам у унутишни хоҳлаган хотирани янада кучлироқ жонлантираверади. Бироқ ўз хатоси билан юзма-юз келган вақтда у яшашда давом этиш учун ўзида куч топа олиши шарт», — дейилади фильм тавсифида.
Гаму-Ладж «Валл-И» ва «Ўйинчилар тарихи: Катта қочиш» мультфильмларида персонажлар бўйича рассом сифатида ишлаган, Коэтс эса «Яхши динозавр» ва «Жасур» (русча — «Храбрая сердцем») анимацион фильмларига жалб этилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)