Crep Protect компанияси рэпер Канье Уэстнинг чекланган миқдорда чиқарилган Adidas Yeezy Boost 350 V2 кроссовкасини космосга учирди ва шу билан сув юқтирмайдиган спрейнинг устун жиҳатларини намойиш этишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Кроссовкалар ҳаво шарига маҳкамланиб, GoPro камераси билан осмонга учириб юборилди. Орадан икки соат ўтиб, 35 минг метр баландликдан шар ёрилди ва пойабзал Буюк Британия ҳудудига қулади.
Парвоздан сўнг ўз кўринишини сақлаб қола олган кроссовкаларни қутқарувчи ёрдамида дарахтдан олиб тушишга тўғри келди.
Бу Crep Protect’нинг кроссовкаларни космосга учириш бўйича учинчи уриниши. Дастлабки икки жуфт кроссовкаларни GPS сигнали йўқолиб қолгани сабаб топишнинг имкони бўлмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)