Туркманистон парламентининг мажлисида «Президент сайловини тайинлаш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Ҳужжатда сайлов санаси сифатида 2017 йилнинг 12 февраль куни кўрсатилди, деб хабар беради «Вестник Кавказа».
Сайлов кампаниясида мамлакатда биринчи марта учта партия иштирок этади. Булар — Туркманистон Демократик партияси, Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси ҳамда Аграр партия.
Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 15 сентябрь куни ҳукумат ва Давлат хавфсизлик кенгашининг қўшма мажлисида қилган чиқишида 2017 йилги сайловга тайёргарликни бугундан бошлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди. У мазкур муҳим ижтимоий-сиёсий воқеани юқори даражада, демократик ва муқобил асосда ўтказиш лозимлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)