Монте-Карлода бир миллион евро учун учинчи покер турнири уч кунлик курашлардан сўнг якунига етди. Канадада туғилиб, Гонконгда доимий равишда яшаб келаётган бизнесмен Элтон Цанг 11111111 евролик рамзий чекни Монте-Карлодан олиб кетади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
OneDropExtravaganza турнирида ютуқли зонага олти покерист кирди. 1,5 миллион евро миқдоридаги минимал ютуқни канадалик Эндрю Пейтлинг қўлга киритди. Мусобақа охирида гонконглик Цанг ва россиялик Анатолий Гуртовой қолди. Шу пайтга қадар ўз фаолиятида Цанг 600 минг доллар, Гуртовой эса 1,5 миллион доллар ютуққа эга бўлган.
Ғалаба туфайли Цанг Хитой тарихидаги энг яхши ўйинчилар йигирма бешлигига кирди, Гуртовой эса иккинчи ўрин учун 5,4 миллион еврони қўлга киритди ҳамда Россиянинг 60-рақами деб тан олинди.
Изоҳ (0)