Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг 30-турида 2 та гол уришга эришди.
У тўп сурадиган «Ордабаси» клуби ўз майдонида «Иртиш»ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида ортда бораётган жойидан дуранг қайд эта олди. Гейнрих икки бор пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Аввалроқ Гейнрих «Актобе» дарвозасига 3 та, «Қайрат» ва «Окжетпес»га 1 тадан гол уришга эришганди.
Изоҳ (0)