3–11 октябрь кунлари Женевада Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Ассамблеясининг 56-йиғилишлар серияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди, деб хабар қилади UzReport.
Тадбир доирасида Ўзбекистон делегациясининг ташкилот бош директори Фрэнсис Гарри билан учрашуви ташкил этилди.
Гарри ташкилот ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд муносабатларни ижобий баҳолаб, уларни янада мустаҳкамлаш заруратини ҳам қайд қилиб ўтди.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, ташкилот котибиятида ҳамда чет эл делегациялари билан яна бир қатор учрашувлар ўтказди. Уларда икки ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
1967 йилда ташкил этилган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти БМТ тизимидаги муассаса ҳисобланиб, интеллектуал мулк соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва хизмат кўрсатиш масалалари билан шуғулланади. Унга 189 давлат аъзо. Ташкилот штаб-квартираси Женевада жойлашган.
Изоҳ (0)