Ироқ пойтахтининг аш-Шаъб туманида ва шаҳар четида уюштирилган терактлар қурбонлари сони 55 кишига етди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Илгарироқ 30 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Худкуш террорчи эгнидаги портловчи ускунани ҳаракатга келтириб, шиалар Ашуро маросими учун тўпланган чодирни портлатди. Бунинг оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 33 киши яраланди.
Бундан ташқари, Бағдод четида яна иккита портлаш амалга оширилди. Биринчиси назорат-ўтказиш пункти яқинида рўй бериб, саккиз полициячининг ўлимига сабаб бўлди. Шунингдек, 11 полициячи яраланди.
Учинчи портлаш ҳукуматни қўлловчи сунний кўнгиллилар етакчисининг уйида содир бўлди. Портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)