Корнуолл графлигининг Сент-Остелл шаҳридаги дўконлардан бирида ташрифчи тўртта плазмали телевизорни синдириб қўйди. Воқеа кузатув камераларида қайд қилинди, деб хабар беради TJournal.
Видеода акс этишича, эркак бир қаторга терилган икки телевизорни кўздан кечириш учун ўтиради. Бир муддатдан сўнг у мувозанатни йўқотиб, экранга суянади, бунинг оқибатида икки телевизор ҳам тушиб кетади. Ўзини йўқотиб қўйган ташрифчи орқага кета бошлайди ва яна иккита телевизорга тегиб кетади.
Эркак дўконга умумий миқдорда 5 минг фунт стерлинг зарар етказди.
Изоҳ (0)