Андижонда «Ўзбегим» кўп тармоқли савдо маркази иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тўрт қаватли замонавий мажмуада озиқ-овқат, саноат, радиотехника маҳсулотлари, дори-дармон, кийим-кечак, маиший жиҳозлар билан савдо қилувчи супермаркет, ресторан ва кафелар, кинозал, болалар аттракционлари, тиббиёт хоналари жойлашган.
Андижон шаҳрида фаолият бошлаган «Ўзбегим» кўп тармоқли савдо мажмуасини қуриш ва жиҳозлаш учун 10 миллиард сўм ва 1 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланди.
Бир вақтнинг ўзида 4 минг кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга янги мажмуада 320 киши иш билан таъминланди, уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир.
Изоҳ (0)