АҚШнинг Элизабеттаун шаҳрида (Кентукки штати) истиқомат қилувчи 19 ёшли Гай Уильямс енот унинг телефонини ўғирлаб кетгани акс этган видеолавҳани Twitter’да эълон қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
BuzzFeed’нинг билдиришича, йигит жониворни университет шаҳарчасида кўриб, уни овқатлантирмоқчи бўлган, жараённи видеога олиш мақсадида смартфонни майса устига қўйган. Аммо енот овқатдан кўра гаджетга кўпроқ қизиққан ва уни ўмаришга уринган.
That one time Stanley the raccoon took @ThatShamuGuy’s cell for a joy ride. 😂 #VideoOfTheDay pic.twitter.com/6nopMgzFcx
— Creators (@XCreators) October 13, 2016
Бир муддатдан сўнг Уильямс телефонни топган ва 12 октябрь куни жониворнинг қўлидаги ускуна туширган видеони интернетга юклаган. Бир сутка давомида ёзув 120 минг «ретвит» тўплади.
Изоҳ (0)