Москвада тўй банкети учун пул тўлашни истамай, меҳмонлар ва келин билан бирга қочиб кетган 41 ёшли эркак полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Фуршет учун олдиндан тўлов сифатида эркак 20 минг рубль киритган эди, аммо банкет ниҳоясида муассаса маъмурияти унга якуний ҳисобни кўрсатганида, у меҳмонларни қочиб кетишга кўндирди. Айтилишича, шу йўл билан ёш жуфтлик оила бюджетини сақлаб қолмоқчи бўлган.
Ресторан маъмури эркак устидан полицияга шикоят қилди. Ҳисобда 100 минг рубллик овқат ейилгани кўрсатилган.
Янги оила бошлиғига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)