Афғонистон шарқидаги назорат-ўтказиш пунктларига «Толибон» жангарилари томонидан уюштирилган қатор ҳужумлар оқибатида бир нафар полициячи ҳалок бўлди, 22 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Уч нафар жангари йўқ қилинди.
Лағмон вилояти маъмуриятининг маълум қилишича, ҳужумлар Мехтарлам шаҳри четидаги назорат-ўтказиш пунктларига уюштирилган. Яраланганларнинг ўн нафари — тинч аҳоли вакиллари, улар орасида болалар ҳам бор. Ўз навбатида, ўлдирилган жангариларнинг икки нафари маҳаллий толибларнинг етакчилари эканлиги айтилмоқда.