Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри солисти Рамиз Усмонов «Россия К» каналида 8 октябрь куни бошланган «Катта опера» вокалистлар танловининг янги мавсумида иштирок этмоқда, деб ёзади My Day.
Дастур эфирга уч ой давомида ҳар шанба куни чиқади.
Ўзбекистонлик тенор Рамиз Усмонов халқаро мукофотлар совриндоридир. Хусусан, 2012 йилда у Олмаотадаги Б. Тулегенова танловида Гран-При соҳиби бўлган. 2013 йилда эса Австриядаги Competizione dell` Opera халқаро танловида 2-ўринни қўлга киритган.
Изоҳ (0)