Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари билан Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг ислоҳоти жараёнини биргаликда ташкил қилиш бўйича музокара ўтказади. Бу ҳақда Томас Бах маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

8 октябрь куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида олимпия саммити ўтказилди. Тадбир давомида WADA’нинг ишини ислоҳ қилиш бўйича навбатдаги таклифлар келтирилди. Якунда саммитнинг асосий иши белгиланган МОҚнинг декларацияси эълон қилинди.

«МОҚ декларацияси – олимпия ҳаракатининг допингга қарши ҳақиқий баёноти. Биз қатор ўзгартиришларни таклиф қилдик ва улар декларацияда қайд этилди. Менимча, энг аввало, спорт федерациялари ва мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш муҳимдир. WADA эса ушбу курашда бизнинг асосимиз. Олимпия саммити WADA’нинг ислоҳоти ва уни молиялаштириш жараёнида мамлакат ҳукуматлари билан музокара ўтказишдан манфаатдор», – деди Томас Бах.

«Допинг қабул қилганларга нисбатан санкциялар кучайтирилиши керак. Мамлакат ҳукуматларини қоидабузарларни жиноий жавобгарликка тортишга чақиряпмиз», – дея қўшимча қилди ХОҚ раҳбари.

Аввалроқ Пхенчхан–2018 қишки Олимпиадасида янги аксилдопинг тизими амал қилиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи ўрталарида Томас Бах қўмитага аъзо бўлган 97 ташкилотга хат йўллаб, аксилдопинг тизимини ислоҳ қилиш жараёнига ўз ҳиссасини қўшишга чақирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Исроил—Миср чегарасидаги отишма, қабрларга қадалган байроқлар, Rally Мuynak’да ёниб кетган автомобиль — ҳафта суратлари
Дунё
Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентда қасамёд қилиб, Туркия президенти лавозимига киришди
Дунё
Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиш йўлини миналаб ташлаганини айтди