Ўзбекистонда 11 октябрь, сешанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 11 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +3...+8 даража, Тошкент шаҳрида +10...+12 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +9...+14 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида +10...+15 даража, қолган ҳудудларда +8...+13 даража илиқ бўлади.
Сешанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида +15...+20 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +20...+25 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +24...+29 даража, қолган барча ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида +27 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.