Ўзбекистонда 9 октябрь куни ҳаво ҳароратининг энг юқори кўрсаткичи +30 даражадан ошмади. «Ўзгидромет» маркази ахборотига кўра, Сурхондарё вилоятининг Шўрчи шаҳрида ҳаво ҳарорати айнан +30 даражага кўтарилган.
9 октябрь куни Ўзбекистон бўйича энг салқин ҳаво, одатдагидек, мамлакатнинг тоғли ҳудудларида қайд этилди — Қамчиқ довонидан ҳаво ҳарорати +14 даражадан, Чимёнда эса +16 даражадан ошмади.
Шу куни кундузи Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида энг юқори ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлди: Нукус, Урганчда +21 даража, Тошкент, Андижон, Наманганда +25 даража, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Гулистон, Фарғонада +26 даража, Навоийда +27 даража, Қаршида +28 даража, Термизда +29 даража.
10 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистон йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳаво ҳароратининг энг паст даражаси қуйидагича бўлди: Гулистонда +4 даража, Нукус, Урганчда +6 даража, Бухоро, Жиззахда +7 даража, Андижонда +9 даража, Тошкент, Термиз, Фарғонада +10 даража, Навоий, Қаршида +11 даража, Самарқанд, Наманган +12 даража.