Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида тадбиркорлар учун янги кўрсатув ташкил этилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, «Ўзбекистон» телеканалида доимий бериб бориладиган «Тадбиркор даври» кўрсатуви пайдо бўлади.
Интерактив тарздаги телекўрсатувлар туркуми аҳоли, биринчи галда тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш тартибини тушунтиришга қаратилади.