• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатига амнистия юзасидан тақдимнома киритди

    Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни Олий Мажлис Сенатига «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги масалани киритди. Ушбу масала юзасидан Сенатга тақдимнома берилди. Ҳужжат матнини ЎзА келтирди.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида тан олинади.

    Жазонинг асосий мақсади ҳукм қилинган шахсларнинг тузалиши ва қайта тарбияланиши, яъни ҳар бир қонунбузар содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасини, жавобгарликнинг муқаррарлигини ва чин кўнгилдан пушаймон бўлиш зарурлигини англаб етиши ҳисобланади.

    Амнистия актининг эълон қилиниши халқимизга хос инсонпарварлик, эзгулик ва раҳмдилликнинг ёрқин ифодаси сифатида, маҳкумларда қонунга итоаткорлик ҳиссини рағбатлантиради ва қонунни четлаб ўтган шахсларга тузалиш, оиласига қайтиш ҳамда жамиятнинг муносиб аъзоси бўлиш учун яна бир имконият беради.

    Шу нуқтаи назардан, амнистия акти улкан профилактик, ижтимоий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, муайян тоифадаги шахсларни нафақат жавобгарликдан ва жазодан озод қилишни, балки уларни даволаш, бандлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш борасидаги бошқа қатор муҳим тадбирларни кўзда тутади.

    Таъкидлаш жоизки, амнистия актининг қабул қилиниши инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоясини таъминлаш борасидаги умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла мос келади.

    Инсонпарварлик принципларига амал қилган ҳолда, аввалги амнистия актларини қўллаш ва шахсга оид иш ҳужжатларини ўрганиш натижалари асосида, келгусида озодликдан маҳрум этиш жойларида сақлаш зарурияти йўқолганлигини, шунингдек, ёши ва соғлиғини инобатга олиб, қуйидагиларни назарда тутувчи амнистия актини қабул қилиш таклиф этилади:

    1. Ҳукм қилинган: аёлларни; жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахсларни; 60 ёшдан ошган эркакларни; чет давлатлар фуқароларини; I ва II гуруҳ ногиронларини; сил касаллигининг фаол шаклига чалинган шахсларни жазодан озод қилиш (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган, Жиноят кодексининг 104-моддаси учинчи қисми «д» бандида назарда тутилган, шунингдек, ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар бундан мустасно);

    2. Эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахсларни, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахсларни жазодан озод қилиш (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган шахслар бундан мустасно);

    3. Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, ўталмай қолган жазо муддати уч йилдан кўп бўлмаган, ҳукми қонуний кучга кирган маҳкумларни жазодан озод қилиш (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган, Жиноят кодексининг 97-моддаси, 104-моддаси учинчи қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахслар бундан мустасно);

    4. Аёллар; жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар; 60 ёшдан ошган эркаклар; чет давлатлар фуқаролари; I ва II гуруҳ ногиронлари; сил касаллигининг фаол шаклига чалинган шахсларга (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган, Жиноят кодексининг 104-моддаси учинчи қисми «д» бандида назарда тутилган, шунингдек, ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар бундан мустасно) нисбатан барча жиноят ишларини тугатиш;

    5. Амнистия актига асосан озод қилинмайдиган шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатини:

    қасддан содир этган жиноятлари учун ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - учдан бир қисмига;

    қасддан содир этган жиноятлари учун ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - тўртдан бир қисмига қисқартириш.

    Бунда, Жиноят кодексининг 97-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсларнинг жазо муддатини қисқартирмаслик таклиф қилинади;

    6. Содир этилган жиноий қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва оқибатларини ҳисобга олган ҳолда:

    узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган;

    тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун ҳукм қилинган;

    ўта хавфли рецидивист деб топилган;

    жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган;

    жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган;

    муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ва яна қасддан жиноятлар содир этган;

    ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштирилган шахсларга нисбатан амнистия актини татбиқ этмаслик.

    Шу билан бирга, тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни ҳам жазодан озод қилиш таклиф этилади.

    Бундан ташқари, амнистия актида асосий жазодан озод этилган маҳкумларни қўшимча жазодан озод этмаслик ҳақидаги нормани назарда тутиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

    Амнистия актини татбиқ этиш борасида ошкоралик ва шаффофликни таъминлашда парламент ва жамоатчилик назорати муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, мазкур жараёнда сенаторлар, депутатлар, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг бевосита иштирокини назарда тутиш таклиф қилинади.

    Самарали профилактик аҳамиятга эга бўлган амнистия актининг таклиф этилган тоифадаги шахсларга нисбатан қўлланилиши уларни тезроқ ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга мослашишига хизмат қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳақида тақдимнома киритилмоқда.

    10.10.2016, 22:17   Изоҳ (0)   44392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликларнинг юзлаб муаммоларини ҳал қилган виртуал қабулхона, Бабаяннинг оддий тактикаси, Тошкентдаги мушуклар кўргазмаси ва куннинг бошқа муҳим янгиликлар...

    10.10.2016, 19:01

    Тошкентда 11 октябрь куни ҳаво ҳарорати +27 даражагача кўтарилади

    10.10.2016, 17:43

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 18 сўм 38 тийинга ошди

    10.10.2016, 17:36

    Ўзбекистон бош вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушган 20 минг мурожаатдан сўнг юзлаб муаммолар ўз ечимини топди

    10.10.2016, 17:31

    Тошкентда 9 октябрь куни ҳаво ҳарорати +25 даражадан ошмади

    10.10.2016, 16:49

    Ўзбекистонга инвестицион муҳитни ўрганиш учун Япония ишбилармонлари делегацияси келди

    10.10.2016, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.