10 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон бош вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушган 20 минг мурожаатдан сўнг юзлаб муаммолар ўз ечимини топди. Гази йўқ қишлоқларга газ, суви йўқ овулларга сув, пулини банкдан ололмаётган фуқароларга пул.
2. Вазирлар Маҳкамаси комплекси йиғилишида ёшлар учун маҳаллий ижтимоий тармоқлар яратиш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда эстрада йўналишини тартибга солиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
3. Самвел Бабаян: бизнинг тактика оддий — 10 футболчи ҳужумда, 10 футболчи ҳимояда. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 октябрь куни Хитойга қарши тўп суради.
4. Ravon бренди Туркманистонда йил охиригача тақдим этилади. GM Uzbekistan компанияси 30 сентябрда Беларусда Ravon бренди тақдимотини ўтказган эди.
5. Тошкентда мушуклар халқаро кўргазмаси ўтказилди. Абдулла Қодирий боғида жойлашган ёпиқ аренада бўлиб ўтган кўргазмага жуда кўп киши ташриф буюрди.