Хитойнинг жанубий-ғарбий провинцияси Юньнаннинг собиқ партия раҳбари Бай Эньпэй коррупция учун ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Ҳукмнинг жиддийлигига унга нисбатан эълон қилинган айбловларнинг оғирлиги сабаб бўлган, дейилади суд қарорида.
Тергов натижаларига кўра, 2011 йилгача провинциянинг партия раҳбари лавозимини эгаллаб келган истеъфодаги мансабдор жами 247 миллион юань (37 миллион доллар) миқдорида пора олишда айбланмоқда.
Ҳукм унинг ижросини икки йилга ортга суришни кўзда тутади. Хитойда мавжуд амалиётга мувофиқ, агар маҳбус жазони ўташ чоғида ўзини яхши туца, ўлим жазоси умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилиши мумкин.
Изоҳ (0)