Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиялик турист аёл Туркиядаги курортлардан биридан қайтаётган чоғда самолёт бортида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: «Samolety.org»

Фото: «Samolety.org»

Агентликнинг фавқулодда хизматлардаги манбаларига таяниб маълум қилишича, Azur air авиакомпаниясининг Boeing 757 самолёти Антальядан Москвага учаётган эди.

Парвоз чоғида йўловчилардан бири — 50 ёшли аёл ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Лайнер қўнишидан олдин унинг жони узилди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, аёл сурункали хасталикдан азият чекиб келган. Унинг тўсатдан кучайиб кетиши ўткир юрак етишмовчилиги хуружи билан тушунтирилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди