Ҳиндистон расмийлари терактлар хавфи туфайли Тожмаҳал мақбарасида хавфсизлик чоралари кучайтирилишини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Business Standard нашрига кўра, сайёҳлик маркази тартибни қўриқловчи одатий полиция қисмларидан ташқари мақбара ичи ва атрофидаги марраларни эгаллайдиган 36 нафар ҳарбийдан иборат махсус бўлинма билан кучайтирилади. Шунингдек, полициячилар террорчилик ҳужуми эҳтимоли юзасидан махсус йўриқномалар олади.
Мамлакат ички ишлар вазирлиги Лакхнау, Агра, Канпур, Банорас, Аллоҳобод ва бошқа минтақалардаги қатор диний марказлар, шунингдек, Покистон билан чегара яқинидаги штатларда жойлашган 22 аэропорт ва Деҳлида ҳам хавфсизликни кучайтирмоқда.
Олдинроқ Ҳиндистон бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал 100 га яқин экстремист мамлакат ҳудудида терактлар уюштириш учун Ҳиндистон ва Покистон қўшинларини ажратувчи Кашмирдаги назорат чизиғини кесиб ўтишга тайёр эканлигини билдирганди.
Изоҳ (0)