Нью-Йоркдан 22 километр масофада жойлашган Нью Гайд Парк шаҳрида поезд рельслардан чиқиб кетди. Оқибатда 100 нафаргача йўловчи жабрланди. Бу ҳақда, полиция маълумотига таяниб, NBC маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Полиция жабрланганлар сони 50 нафардан 100 нафаргача эканлигини маълум қилди. Бироқ телеканалнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаси маълум қилишича, 20 киши жабрланган, уларнинг шикастланишлари жиддий эмас.
Транспорт тармоғининг маълум қилишича, жами тўрт киши шифохонага ётқизилган. Нью-Йорк штатининг губернатори Эндрю Куомо кейинроқ 11 кишининг жабрланганлиги ҳақида хабар қилган. Поездда жами 600 нафар йўловчи бўлган.
Ҳодиса кечаси маҳаллий вақт бўйича 21:10 да содир бўлган. Йўловчи поезди қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган поезд билан тўқнашиб кетган ва рельслардан чиқиб кетган. Лонг-Айленд темир йўллари вакилларининг маълум қилишича, учта вагон рельслардан чиқиб кетган.
Изоҳ (0)