Индонезия ғарбидаги Шарқий Ява провинциясида юз берган кема ҳалокати оқибатида етти киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда мамлакат табиий офатларга қарши курашиш бошқармаси расмий вакили маълумотига таяниб, «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, кема бортида ўнлаб одамлар бўлган. Қурбонлар ҳақидаги маълумот ҳозирча келтирилмаган.
Агентликнинг маълумотларига қараганда, кема ағдарилиб кетган. Ҳодиса вазиятлари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)