Доимий равишда Пекинда бўлган Шимолий кореялик юқори мансаб эгаси оила аъзолари билан қочган. Бу ҳақда 5 октябрь, чоршанба куни Жанубий Корея ОАВлари маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Қочоқ мансабдор КХДР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили бўлиб, Пхеньяндаги клиникага дори воситаларининг етказилиши учун жавобгар бўлган. Мазкур клиника эса Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ва унинг яқинлари учун хизмат кўрсатади.
ОАВлар мансабдор Жанубий Кореядан бошпана олишга уринишини тахмин қилмоқда.
Япония ОАВлари Шимолий Кореянинг икки вакили Япониянинг Пекиндаги элчихонасига бошпана сўраб мурожаат қилганлиги ҳақида маълум қилган эди. Бироқ дипломатик миссия вакили бу хабарларни рад этди.
Изоҳ (0)