Американинг Yahoo компанияси 2015 йилда АҚШ махсус хизматлари талабига бўйсуниб, фойдаланувчиларнинг электрон почталарига келаётган барча хатларни кўриш учун мўлжалланган дастурий таъминот ишлаб чиққан, деб ёзади «ТАСС». Reuters агентлиги манбаларига кўра, дастур матнли хабар ёки илова қилинган файл ичидаги керакли сўз ёки сўз бирикмасини топишга қодир.
Yahoo раҳбариятига қаратилган талаб Миллий хавфсизлик агентлиги ва Федерал қидирув бюроси номидан юборилган махфий кўрсатмада келтирилган. Уларнинг рухсати билан компания юз миллионлаб электрон хатларни таҳлил қилиб чиққан.
Reuters ёзишича, Yahoo Американинг юқори технологиялар соҳасидаги компаниялари ичида махсус хизматларнинг буюртмаси билан бундай ҳажмдаги фойдаланувчилар ёзишмаларини кўриб чиқишга рози бўлган биринчи компания бўлди.
Yahoo эса ушбу маълумотларни тасдиқлашдан бош тортди.
Изоҳ (0)