Кариб оролларига «Мэттью» довулининг ёпирилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Аввалроқ Гаити ва Доминикана Республикасида 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинганди. Колумбия ҳамда Сент-Винсент ва Гренадинда табиий офат оқибатида 1 нафардан киши ҳаётдан кўз юмди.
Хабарда қайд этилишича, Гаити оролларида 10 минг киши шифохона ва бошпаналарда бўлиб турибди.
Синоптикларнинг маълум қилишича, 6 октябрь куни «Мэттью» довули АҚШнинг Флорида штатига етиб бориши мумкин. Табиий офатнинг штат соҳилларига яқинлашаётгани сабабли пўртана хавфи эълон қилинди.
Илгарироқ АҚШ президенти Барак Обама Флорида штати томон яқинлашаётган довул туфайли у ерга сафарини бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.
Оқ уй бош котиби Жош Эрнестнинг аниқлик киритишича, Обаманинг Флорида штатида белгиланган тадбирлари кейинроқ бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)