Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook компанияси бир неча мамлакатлар вакиллари билан олис ҳудудларни интернетга улашда дронлардан фойдаланиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Networked India

Фото: Networked India

Бунда Aquila учувчисиз аппаратидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Дрон илк парвозини жорий йилнинг июнида Аризона штатидаги полигонда амалга оширган эди.

300 килограмм массага эга аппаратнинг қанот қоқиш масофаси Boeing 737 никидан каттароқдир (42,06 метр). Унинг биринчи парвози кўзда тутилганидан бир соатга кўпроқ — 96 дақиқа давом этди.

Тизим ишлаб чиқувчилари синовлар якунларига кўра бир терабайтга яқин ахборотни қўлга киритди. Aquila кейинги парвозини амалга оширгунига қадар ушбу ахборотни таҳлилдан ўтказиш талаб этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи